2025 йилда дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўламан – Топурия

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони (66 кг гача) асли грузиялик, бироқ Испания номидан жанглар ўтказувчи Илия Топурия 2025 йилда дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланишига ишонч билдирди. Бу ҳақда спортчи “El Podcast de Webpositer” YouTube саҳифасига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“2025 йилда дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўлишимга шубҳам йўқ. Бу аниқ. Ростини айтсам, агар 2025 йилда энг кўп маош олувчи спортчига айлана олмасам, бундан ҳайрон қоламан”, дейди Топурия.

Қайд этиш жоиз, UFC 298 турнири доирасида Топурия иккинчи раундда австралиялик Александр Волкановскини нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Ушбу муваффақият туфайли у енгил вазн тоифасида чемпионга айланди.

Умумий ҳисобда, 27 ёшли испаниялик жангчи MMA'да 15 та ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Александр Волкановски Илия Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made