Ўзбекистонлик шахматчи қиз жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Грециянинг Родос шаҳрида рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE 2022-йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Рапид йўналишида Ўзбекистон вакили Умида Омонова олтин медални қўлга киритди. У блиц йўналишида ҳам 9 та имкониятдан 8,5 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Грецияда Умида Омонова “16 ёшгача бўлган қизлар” гуруҳида икки йўналиш, яъни рапид ва блиц бўйича чемпион бўлди.

Блиц йўналиши бўйича Ҳумоюн Бегмуратов 9 та имкониятдан 7 балл жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг “Open12” гуруҳида ҳар икки йўналиш, яъни рапид ва блиц баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди.

Блиц йўналишида яна бир ўзбекистонлик Алмас Раҳматуллаев “Open16” гуруҳида 4-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган йилнинг 28 декабрь куни ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Польша пойтати Варшавада ўтказилган жаҳон чемпионатида тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.

Маълумот учун, 17 ёшли шахматчи “Мард ўғлон” давлат мукофоти, Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ва 250 миллион сўм пул билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг