Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳираси миқдори маълум бўлди
Жамият
−
17 Октябрь 2019
6574Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 октябрь ҳолтаига кўра давлатнинг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берди.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.