Қурбон ҳайити куни метро қай тартибда ишлайди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

9 июль куни Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўз фаолиятини соат 04:00 дан, яъни одатдагидан 1 соат эрта бошлайди. Бу ҳақда Метрополитен Матбуот хизмати маълум қилди. 

Шунингдек, поездлар эрталаб 04:00 дан кечки соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради. 10, 11, 12 июль кунлари эса дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида, яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метроси Ер усти ҳалқа йўналишидаги 7-бекат йўл ўтказгич ўрнатилиши сабабли 11 июлдан 18 июлга қадар ёпилади, шунингдек, 11 июлдан августга қадар йўналишдаги поездлар соат 05:00 дан 23:00 гача ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг