Златан Жоковични ўзига ўхшатди

Спорт 2405
image

Швециялик футбол юлдузи Златан Ибрагимович сербиялик теннисчи Новак Жоковични ўзига ўхшатди. Унинг таъкидлашича, улар ёш ўтгани сари кучайиб боришмоқда.

“У ҳақиқий болқонлик каби фикрлайди. Эмоционал портлаш ва барчаси яхши бўлиб кетади. Агар жаҳлингиз чиқса, сиз бор эътиборингизни шу ишга қаратасиз ва яхшироқ ўйнайсиз. 

Агар Новак ҳиссиётларининг юқори чўққисига чиқса, у жуда кучли теннис намойиш этади. Менинг футболимда ҳам шундай бўлади. Жокович идеал спортчи. У ёш ўтгани сайин кучайиб боради. Шунинг учун ҳам биз ўхшашмиз”, дейди Златан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 октябрь кунида Ибрагимович 40 ёшга тўлди. Аввалроқ, ўз туғилган кунида ўзига қимматбаҳо машина сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3
t
×