Златан туғилган кунида ўзига қимматбаҳо машина совға қилди

Спорт 3803
image

Кеча, 3 октябрь куни Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович 40 ёшга тўлди. Бир неча йил олдин бўлгани каби, ҳужумчи туғилган кунида қимматбаҳо машина сотиб олиб, ўзини хурсанд қилишга қарор қилди.

Маълум бўлишича, Златан 450 минг евро эвазига Ferrari SF90 Stradale суперкарини сотиб олган.

“Туғилган кунинг билан, Златан”, деб футболчи ўз Instagram саҳифасида суратга изоҳ ёзган.

Маълумот учун, футболчи 2 йил аввал ҳам ўз туғилган кунига Ferrari SP2 автомобилини харид қилган ва бу машина унга 1,5 миллион еврога тушган. Ўшанда ҳам у суратга “Туғилган кунинг билан, Златан”, деб изоҳ қолдирган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×