Ибрагимович “Ливерпуль”га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Спорт 983
image

Италиянинг “Милан” клуби ЕЧЛнинг 1-тури доирасидаги Англиянинг “Ливерпуль” клубига қарши баҳс олиб боради. Унда жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимович майдонга тушмайди.

Миланликлар бош мураббийи Стефано Пиолининг сўзларига кўра, 39 ёшли футболчининг эски жароҳатлари яна панд берган. Шведнинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Шунчаки мураббийлар штаби келишган ҳолда унинг соғлиғига таъсир ўтказмасликни маъқул топишган.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 4 ойлик танаффусдан кейин илк марта майдонга тушиб, гол ҳам урган эди. Айни дамда унинг ёши 40 да.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
t
×