Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирокида “Zamin Education” таълим платформаси очилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Zamin” фонди раҳбари Зироат Мирзиёева бошчилигида “Zamin Education” таълим платформаси ва синфлари очилди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Унга кўра, 14 апрель куни “Zamin Education” таълим платформаси ва синфлари Республика вилоятларида ишга туширилган. Тадбирда Тошкент шаҳридаги 101, 102 ва 106-ихтисослаштирилган интернат-мактаб ўқувчилари ва информатика фани ўқитувчилари иштирок этган. Вилоятларда жойлашган мактаб ўқувчилари онлайн-видеоанжуман алоқаси орқали тадбирда қатнашган. 

Маълум қилинишича, “Zamin Education” лойиҳасининг синов босқичи ижобий натижа берганидан сўнг, уни бутун Республика бўйлаб йўлга қўйиш қарори қабул қилинган. Ўзбекистондаги эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18 та мактабда информатика синфлари замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Лойиҳа доирасида ахборот технологиялари ва робототехника фанларини ўргатиш методологияси жорий этилган. Zamineducation.uz онлайн таълим платформаси ишга туширилган.

Маълумот учун, 2020 йил Зироат Мирзиёева раислигидаги “Zamin” фонди ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлаганди.

Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилган.

“Zamin” фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг грантлари Фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг