Зидан Жазоирдаги ёнғинларни ўчириш учун йирик миқдорда пул ажратди

Спорт 4576
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Жазоирдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун хайрия маблағини ажратишга қарор қилди.

49 ёшли мутахассис ёнғин оқибатларига қарши курашиш учун 2 миллион евро миқдорида пул ўтказиб берди.

Маълумот учун, ёнғин мамлакат пойтахти Ал-Жазоир шаҳридан 100 километр узоқликда жойлашган Кабилиядаги тоғли ҳудудни эгаллаб олган ва ёнғин оқибатида 65 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан Мадрид клубида 2016-18 ҳамда 2019-21 йиллар давомида фаолият юритган. Якунига етган мавсумда у жамоаси билан Ла Лига турнир жадвалида “Атлетико Мадрид”дан кейинги 2-ўринни эгаллаб, истеъфога чиққан эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3.1
t
×