Зидан “Реал” таклифидан бош тортди, унинг умиди Франция терма жамоасидан

Спорт 4541
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан клубнинг расмий телеканалида шарҳловчи сифатида ишлаш борасидаги таклифидан бош тортди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, клубдаги иккинчи мураббийлик фаолияти якунлаганидан сўнг, француз мураббийи ҳозирча “қаймоқранглилар” сафида қайта иш бошлашни истамаяпти.

Мутахассис клублардан келган бирорта чақириқни ҳам қабул қилмаган ҳамда Франция терма жамоасидан таклиф кутмоқда. Ҳозирда Франция терма жамоасига Дидье Дешам мураббийлик қилмоқда.

Ўтган мавсумда “Реал” устози бўлган Зидан Ла Лига сўнгги турининг сўнгги дақиқаларига қадар шиддатли кураш олиб бориб, якунда чемпионликни “Атлетико”га бой берган эди ҳамда чемпионатнинг кумуш медалларини қўлга киритганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
t
×