Жуманазар акага ташхис қўйилди: у ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож

Жамият

image

Бир неча ой аввал ижтимоий тармоқларда Жуманазар Раҳмонов ўзга сайёраликлар билан учрашганини иддао қилиб чиққанди. Орадан кўп ўтмай, Раҳмонов телеканалларнинг асосий қаҳрамонига айланди. Ижтимоий тармоқлар эса унинг иштирокидаги видеолар билан тўлиб тошди. 

Интернетда тарқалаётган маълумотларга қараганда, "ўзга сайёраликлар билан учрашгани"ни иддао қилаётган Жуманазар Раҳмоновга Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси томонидан ташҳис қўйилган.  

Экспертлар комиссияси хулосасига кўра, Жуманазар Раҳмонов юриш-туриш, ҳаёт тарзи, хатти-ҳаракатларида атроф муҳитдан қониқмаслик, ўзининг галлюсинатор-фантастик васваса ғоялари таъсирида фантастик кечинмалари, даврий онейроид онг бузилишлари, ўзиинг фикрларида қатъий туриши, айни вақтдаги галлюсинатор-фантастик киритмалари, ўзга олам, ўзга сайёра ҳақидаги қатъий фикрлари коррексияга тушмаслиги, 1990 йилда ҳам юқоридаги руҳий бузилишлар кузатилгани ундаги "реккурент шизофрения, галлюсинатор-фантастик васваса синдроми" ташхисини тасдиқлайди. Шунинг учун Жуманазар Раҳмонов ақли норасо деб топилади. Руҳий ҳолатига кўра, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож, дейилади экспертлар хулосасида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жуманазар Раҳмонов

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар