ЖССТ Ухандаги текширув натижалари тўғрисидаги илк ҳисоботни эълон қилишни хоҳламаяпти 

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус келиб чиқиш сабабларини ўрганиш учун Уханга борган халқаро экспертларнинг дастлабки ҳисоботини эълон қилмайди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" томонидан хабар берилган. 

Миссиянинг 26 нафар мутахассиси хулосалар етарли эмаслиги сабабли ҳисобот ҳақиқий эмас деб топилиши кераклигини таъкидлаган. 

ЖССТ мутахассислари томонидан юборилган хатга кўра, миссия COVID-19 келиб чиқиш манбаларини етарли даражада текшириш учун тўла ҳуқуққа эга бўлмаган. 

Манбага кўра, Уханда бўлиб турган мутахассислар янги текширув ўтказишга чақирган, улар янада ошкораликни кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.    

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Ухань

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг