ЖССТ раҳбари “omicron”га қарамай пандемия тугаши ҳақида позитив тахмин билдирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди. 

“2022 йил пандемия тугайдиган йил бўлиши керак”, дейди ташкилот раҳбари.

Шу билан бирга, Тедрос Адханом Гебрейесус эътиборни “omicron” штаммнинг "дельта" га қараганда тезроқ тарқалишига қаратди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бунга “ишончли далиллари” бор.

“Энди эмланган ва COVID-19'дан тузалган одамлар инфекцияни юқтиришлари ёки қайта юқтиришлари мумкин”, дейди у.

Гебрейесус, шунингдек Хитойни коронавирус қандай пайдо бўлгани ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни ошкор қилишга чақирди.

“Биз (коронавируснинг табиатини) келиб чиқишини ўрганишда давом этишимиз, кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак, чунки келажакда яхшироқ ишлаш учун бу сафар нима бўлганини аниқлашимиз зарур”, деб тушунтирди ЖССТ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, фақатгина вакциналардан фойдаланиш дунёни ушбу инқироздан чиқиб кетишга имкон бермайди. Бошқа чоралар, жумладан, ижтимоий масофа, ниқоб тақиш ва гигиенага риоя қилиш керак.

ЖССТнинг жорий йилнинг 18 декабридаги маълумотларига кўра,  “omicron” штамми 89 та мамлакатда аниқланган. Ташкилотнинг таъкидлашича, у билан касалланиш ҳолатлари бир ярим-уч кун ичида икки баравар кўпаяди. Шу сабаб баъзи мамлакатларда шифохонларда  беморлар сони ҳаддан ташқари кўп бўлиши мумкин.

Ташкилот, шунингдек,  “omicron” тарқалиши туфайли ўлим сонининг кўпайишини тахмин қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг