ЖССТ коронавирус келиб чиқишининг энг юқори эҳтимолли версиясини маълум қилди

Олам

image

Коронавирус дастлаб Хитой жанубида ва Жануби-Шарқий Осиёда кўршапалаклардан тарқала бошлаган бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлигидаги халқаро экспертлар гуруҳи вакили Питер Дасзак шундай фикрни билдирди.

Унга кўра, энг катта эътиборни вируснинг одамга юқиш йўлига қаратиш керак. Дасзак “The New York Times”га берган интервьюсида айтишича, вирус кўршапалаклардан ёввойи ҳайвонлар сақланадиган фермага тушган. У ерда вирус одамга ёки у ерда боқилаётган жониворлар – бўрсиқ, сассиқкузан, енотсимон ит ва циветага юққан бўлиши мумкин. Вирус Ухань бозорига етиб келгач, тарқалишнинг кейинги даврини бошлаган.

Материалда ЖССТ мутахассислари Хитойдги махфийлик сиёсати туфайли буъзи беморларнинг шахсий маълумотларни ололмагани қайд этилган. Бундан ташқари, COVID-19 га чалинган бир қанча одамлар ЖССТ мутахассислари билан учрашишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.   

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг