Жиззахдаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди
Жамият
−
14 Август 2019
4973Кеча, 13 август куни Жиззах вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат тахминан соат 4:00 да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида юз берган. Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Янгиариқ” МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг Lacetti русумли автомобилида шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги КамАЗ-5410 русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.
Натижада Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Lacetti`даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023