Жиззахда 10 та соҳта дипломни пуллаганлар ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 1-сон касб ҳунар мактабида масъул шахс 500 АҚШ доллар эвазига бир фуқарога соҳта диплом ясаб беришини айтиб, фуқаронинг паспорти ва шаҳодатномасини олиб қўйган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички Ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маълум қилинди. Мазкур тезкор тадбир эса “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган.

Унда айтилишича, туманнинг Сўғдиёна маҳалласида яшовчи аёл 100 АҚШ долларни ўзида қолдириб, 400 АҚШ доллар ва ҳужжатларни ҳамкасбига беришни айтган. Тадбир давомида эса мутасадди ходим ашёий далиллар билан, пул ва ҳужжатларни Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида турувчи танишига бераётган вақтда пора билан қўлга олинган. 

Ажабланарлиси,1981 йилда туғилган аёл олдин ҳам ушбу жиноятни содир этгани учун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.
Терговга қадар текширув ишларида тадбиркорлар 10 та одамга соҳта дипломларни пуллаганликлари аниқланди. 

“Шаҳарнинг “Сайилжойи” маҳаласида истиқомат қилувчи фуқаро 2022 йилнинг август ойида 4 млн сўмга, Шароф Рашидов тумани “Зиёкор” маҳалласида яшовчи эр-хотинлар сентабрь ойида 500 АҚШ долларга, “Тоқчи”лик шахс 3 млн 200 минг сўмга, Зафаробод тумани “Писталикент” шаҳарчасида яшаётган 2 нафар шахс 4 млн сўмдан 2020 йилнинг июнь-июль ойларида, уларнинг яна бир маҳалладоши жорий йил агуст ойида 3 млн 500 сўмга, Зафарободлик яна 2 киши жорий йилнинг май ва август ойларида 2.5 млн сўм ва 450 АҚШ долларига соҳта диплом сотиб олишган”, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Вазият24” кўрсатувида.

Аниқланишича, ушбу дипломларнинг биттаси Жиззах шахар “Уй-жой ва қоммунал хўжалик” касб-ҳунар мактаби қолган 6 таси “Маиший хизмат”, 2 таси “Жиззах туман иқтисодиёт”, 1 таси “Жиззах туман транспорт ва алоқа” касб-ҳунар коллежи томонидан расмийлаштирилган.
Хозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Чарос Холмуродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг