Жиззах вилояти ҳокимига Хитойда ишлаган ўринбосар келди

Жамият

image

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Нодир Баҳодирович Нурматов Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти – олий. 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр), 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва  дипломатия университети (магистратура)ни тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

У кеча, 7 сентябрь куни “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари –Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Азим Аҳмедхўжаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Жиззах

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг