Фуқароларнинг банк ҳисоб рақамлари ва пластик карталарига тақиқ қўйиш тўхтатилди

Жамият

image

Фуқаролардан, уларнинг банк депозит ҳисобварақларидаги (шу жумладан банк карталаридаги) маблағлар Мажбурий ижро бюросининг талабномаларига асосан хатланганлиги юзасидан шикоят ва эътирозлар келиб тушиши ҳолатлари ошганлиги сабабли, ҳозирги пайтда фуқароларнинг ҳисобварақларига тақиқ қўйиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

Банк хизматлари истеъмолчиларининг омонатлари ва жамғармаларига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган ноқонуний ва нотўғри ҳаракатлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида, фуқароларнинг банк ҳисобварақларига ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг барча ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банклари мазкур қарор ҳақида, шунингдек Бюро томонидан жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига нисбатан қўйилган барча талабномаларни ижросиз қайтариш юзасидан хабардор этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг