“Женоа” машғулотларни бошлади. Шомуродов камида 6 ой жамоада қолади

Спорт 1822
image

Италиянинг “Женоа” клуби 2021–2022 йилги мавсум учун машғулотларни бошлаб юборди. Бу ҳақда клубнинг расмий Twitter саҳифаси хабар берди.

Маълум бўлишича, терма жамоалар йиғини пайтида клуб расмийлари жамоанинг кейинги мавсум учун режаларини ҳамда жамоада олиб қолинадиган шахслар рўйхатини тузиб чиққан. Унга кўра, “кетиши мумкин”, дея айтилаётган жамоа бош мураббийи Давиде Баллардини лавозимида қоладиган бўлди. У жамоани янги мавсумга тайёрламоқда.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам камида ярим мавсум “Женоа” шарафини ҳимоя қилади. Итальян маҳаллий манбаларининг хабар беришича, раҳбарият Шомуродов яна 6 ой “Женоа” сафида тўп тепса, унинг трансфер суммасини ошириб, қимматроққа сотиш мумкин, деган қарорга келган.

Айни пайтда терма жамоа сафидаги ўйинларини якунлаган ва фақат клуб сафида ҳаракат қиладиган футболчилар Баллардини қўл остида шуғулланишни бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясида янги мавсум 22 август куни старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
t
×