ЖЧ-2022 саралаши. Германия, Бельгия ва Англияда ғалаба, Италия кутилмаганда очко йўқотди

Спорт 1271
image

Кеча, 2 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда бир қанча кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди.

Эстония меҳмони бўлган Бельгия ўзининг йирик устунлигида ўтган баҳсда рақиб дарвозасига бешта гол урди. Мезбонлар эса бунга жавобан Куртуа дарвозасига иккита тўп йўллашга муваффақ бўлди. Шу тариқа, 4 ўйинда 10 очко тўплаган Бельгия гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. Ҳали биронта очко тўплай олмаган Эстония эса гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, Англия терма жамоаси Венгрияга қарши баҳс олиб бориб, рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишга муваффақ бўлди. Ғалабадан сўнг инглизлар 12 очко билан гуруҳдаги энг яқин таъқибчисидан 5 очкога илгарилаб кетди. Айни дамда гуруҳда иккита 7 очко тўплаган жамоа мавжуд. Польша ҳамда Венгрия навбатдаги 2 турда 2-ўрин учун кураш олиб боришади.

Яна бир кутилган натижа: Германия терма жамоаси сафарда Вернер ҳамда Саненинг голлари эвазига гуруҳ аутсайдери Лихтенштейн устидан ғалаба қозониб, гуруҳда 2-ўринга чиқиб олди. Айни дамда ушбу гуруҳда Арманистон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Польша терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичи 4-тури доирасида ўз учрашувини ўтказди ва Варшавада бўлиб ўтган баҳсда Альбания устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Айни дамда улар гуруҳда Венгриядан тўплар нисбатига кўра устунлиги учун Англиядан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, куннинг энг кутилмаган натижаси – Евро-2020 ғолиблари, Италия терма жамоаси ўз уйида Болгарияга қарши баҳс олиб бориб, очко йўқотди. 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан Манчини жамоаси очколари сонини 10 тага етказиб олган ҳолда гуруҳда пешқадамликни сақлаб турибди. Гуруҳда уларга энг яқин таъқибчи Швейцария айни дамда 4 очко ортда қолмоқда.

Бугун, 3 сентябрь куни Европа терма жамоалари дам олади. Эртадан гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.2
t
×