Жазирамада қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш мумкин эмас? 

Фойдали

image

Озиқ-овқат технологиялари бўйича мутахассис ва ошпаз Евгений Данко иссиқ ҳавода истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган, акс ҳолда соғлиқ учун хавф туғдирадиган учта маҳсулотни маълум қилди.  

Мутахассисга кўра, иссиқ ҳавода балиқ, паштет (асосан ҳайвон, парранда ва балиқ гўштидан, жигаридан тайёрланадиган пастасимон таом) ва товуқ гўшти истеъмол қилиш мумкин эмас. 

“Товуқ ичидан бузила бошлайди. Агар паштетни жуда ёқтирсангиз, уни ўзингиз пиширинг: жигар сотиб олинг, таомга пиёз, сабзи, сариёғ қўшинг”, деган Данко. 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, балиқ танлашда унинг ҳидидан ташқари яна бир қанча белгилар ёрдам беради. Масалан, эскирган балиқ нордон ёки аччиқ таъмга эга бўлиши мумкин. 

Шунингдек, янги балиқнинг жабралари пушти рангда бўлиши керак, аммо ошпазнинг огоҳлантиришича, бу хусусият ҳар доим ҳам самарали кўрсаткич бўлмаслиги мумкин, чунки сотувчилар кўпинча ёлғондан уларга шу рангни беришга интилади.


Мақола муаллифи

Теглар

балиқ товуқ паштет

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг