Жароҳат сабаб мавсумни эрта якунлаган Надаль ўзини гольфда синаб кўрди

Спорт 733
image

Машҳур теннисчи, жаҳоннинг бешинчи рақамли ракеткаси Рафаэль Надаль катта теннисдаги мавсумни муддатидан эрта якунлагани сабабли ўзини яна гольфда синаб кўрди.

Испаниялик теннисчи ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган гольф бўйича Балеар ороллари чемпионатида иштирок этди. Натижаларга кўра, Надаль ушбу турнирда олтинчи ўринни эгаллади. 

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль оёғидаги жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Шифокорларнинг маълумот беришича, у янги мавсум стартига қадар сафга қайтиши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.3
t
×