Жанубий Кореяда аҳоли орасида коронавирусга қарши антитаналарни синаш бошланди

Олам

image

Жанубий Корея расмийлари аҳолининг неча фоизи инфекцияланганлиги ва иммунитетга эга эканликларини аниқлаш учун мамлакатнинг турли минтақаларида истиқомат қилувчи аҳолига коронавирус антитаналарини синашни бошлади. Бу ҳақда бугун, 22 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази маълум қилди.

Дастлабки босқичда Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо провинциясининг бир ярим мингга яқин аҳолиси синовдан ўтказилади. Йил охирига келиб, мамлакатнинг турли минтақаларидаги яна етти минг аҳолидан намуналар олинади. Бу касаллик аломатлари бўлмаганлиги сабабли инфекцияни билмаган ҳолда қанча одам тузалиб кетганлигини аниқлашга ёрдам беради.

Бошқа бир қатор мамлакатларда ўтказилган антитана тестлари аҳолининг 10 фоиздан 20 фоизгачаси инфекцияга қарши иммунитетга эга эканлигини кўрсатди.

Жанубий Кореяда тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони 11 142 тани ташкил этмоқда. Улардан 10 162 нафари тўлиқ даволанган. Мамлакатда ўлим даражаси 2,37 фоизга етди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавиркс Кореяда

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар