Жамоада энг яхши пенальти ижрочиси – мураббийимиз! — Станоевич

Спорт 1151
image

Кеча, 25 август куни ОФК Кубоги доирасида “Аҳал”га қарши баҳсдаги ғалабадан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида “Насаф” футболчиси Марко Станоевич ўз фикрларини билдириб ўтди. Станоевич “Насаф”нинг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган эди.

“Биринчи бўлимдан кейин бироз бўшашдик. Рақиблар ҳам яхши, чиройли комбинацион ўйин кўрсата олишини намойиш қилди. Улар ҳисобни тенглаштиришди ҳам. Бироқ йигитлар таслим бўлмади ва ўз мақсадимизга етдик. Бу ҳам бизга дарс бўлди. Энди ғалабани эрта нишонламай, сўнгги дақиқаларгача курашиб, рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйин кўрсатишимиз керак бўлади.

Жамоада ким яхши пенальти тепади? Айтсам ишонмайсиз. Мураббийимиз! У бу борада барчамизни доғда қолдиради”, дейди Станоевич.

Маълумот учун, Марко Станоевич ўйиннинг 27-дақиқасида 25 метрлар масофадан кучли зарба йўллаб, рақиб дарвозаси тўққизлик бурчагига тўпни жойлаб, ўйиндаги ҳисобни очган эди. Учрашув қаршиликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×