Жалолов финалда. Ўзбекистон 3-олтин медалга яқин турибди

Спорт 14977
image

Бугун, 4 август куни Олимпия ўйинларида бокс бўйича ярим финал баҳслари бошланди. 

+91 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов британиялик Кларк Фрейзерга қарши рингга кўтарилди ва муросасиз кечган жангда 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди. Ўзбекистонлик бокс юлдузи энди камида кумуш медални нақд қилди.

Олтин медаль учун курашда Баҳодир Жалоловга Қозоғистон ва АҚШ терма жамоаси вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби қаршилик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонлик атлетлар Токио-2020 да умумий 2 та олтин ва 1 та бронза медалларни қўлга киритди. Олтин медалларни таэквондочи Улуғбек Рашидов ва оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медални эса дзюдочи Давлат Бобонов қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 776
Рейтинг: 3
t
×