Жаҳон банки Туркия биринчи хонимини мукофотлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўғанга “Чиқиндисиз” лойиҳаси билан иқлим бўйича олиб борган илғор ишлари учун Жаҳон банки томонидан “Иқлим ва тараққиёт етакчилиги мукофоти” топширилди. 

Иқлим ўзгариши энди фақат экологик муаммо эмас, балки мамлакатларнинг тараққиёти ва фаровонлигига чуқур таъсир кўрсатадиган глобал инқироз ва инсониятнинг келажаги учун катта ташвиш эканлигини таъкидлаган биринчи хоним Эрдўған, иқлим ўзгаришининг салбий таъсири бутун дунёда бўлгани каби минтақа, шу жумладан Туркияда ҳам сезилаётганини таъкидлади.  

“Иқлим ўзгаришига қарши курашда глобал миқёсда жуда муҳим бир остонада турибмиз. Туркия мамлакати ўлароқ бу инқирозга дунё бизнинг умумий уйимиз эканини англаган ҳолда ёндашамиз”, дейди Эмина Эрдўған 

Унинг қайд этишича, мамлакатларнинг тараққиёти ва фаровонлик даражаси иқлим ўзгаришига қарши қўядиган қадамлари билан бевосита боғлиқ, иқлим ўзгаришига қарши кураш доирасида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш сиёсатларини тайёрлаш ҳаётий аҳамиятга эга.

У Жаҳон банкининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракат режаси билан мамлакатлар учун илғор иш қилганини ифода этди.
 
“Ўрмон ва денгизларимизни муҳофаза қилиш, сув тошқинларини бошқариш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва қайта тикланадиган энергия каби соҳаларда Жаҳон банки билан тайёрланаётган янги лойиҳалардан барчамиз жуда ҳаяжондамиз”, дейди хоним Эрдўған. 

У “Иқлим ўзгаришига қарши курашда табиатнинг қон тўкаётган яраларини даволаш учун ҳаракат қилишимиз керак бўлган энг муҳим соҳалардан бири виждондир”деган жумлани ишлатиб, экологик ахлоқни шакллантириш ҳар қандай сармоя каби муҳимлигини урғулади. 

“Шу муносабат билан мен турли мамлакатлардан ёшларни бирлаштирган ёшлар лагерлари ва семинарлар ташкил этишни таклиф қиламан. Келинг, ёшларга цивилизациялар табиатга қандай муносабатда бўлишини ва бу ёндашувнинг санъат, адабиёт ва ҳаёт маданиятидаги эквивалентларини кўрсатайлик. Ишонаманки, бу саъй-ҳаракатлар “барқарор дунё”нинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлган “барқарор севги” уруғини экади”, дейди Эмина Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон банки Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг