Жаҳон банки Марказий Осиёга 371 миллион доллар ажратади. Энг кўп пулни Ўзбекистон олади

Жамият

image

Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатларига коронавирус билан курашиш учун 370 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди. Маблағлар Жаҳон банкининг молиявий кўмагида минтақа давлатларида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича қайта тақсимланди.

“Жаҳон банки COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун маблағларни сафарбар қилди. Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва ушбу мамлакатлар учун COVID-19 нинг иқтисодий таъсирини юмшатиш мақсадида қўшимча маблағ ажратиш учун минтақадаги умумий қиймати 9,7 миллиард долларга тенг инвестиция портфелимизни кўриб чиқмоқдамиз“, дейди Минтақавий директор Лилия Бурунчук.

Таъкидланишича, Жаҳон банки Қозоғистонга 27 миллион доллар, Тожикистонга 11,3 миллион доллар, Қирғизистонга 21 миллион доллар. Ўзбекистонга эса 312 миллион доллар ажратди.

Ўзбекистонга ажратилган маблағнинг 95 миллион доллари миллий соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга, шунингдек, пандемия келтириб чиқарган иқтисодий инқироздан азият чеккан аҳолини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Солиқ тушумларининг сезиларли даражада пасайиши ва пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича ҳукумат инқирозга қарши дастури доирасида харажатларнинг кутилмаганда ўсиши шароитида Жаҳон банки қўшимча 200 миллион доллар ажратди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида 17 миллион доллар маблағ ажратилиб, бу механик шамоллатиш мосламалари, рентген аппаратлари, инфузион насослар, синов тўпламлари, касалланган беморларнинг соғлиғини кузатиш учун ускуналар ва бошқаларни сотиб олишга имкон беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон банки Марказий Осиё

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг