Жээнбеков ва Тўқаев Жамбилдаги можаро ҳақида гаплашиб олдилар

Жамият

image
Можародан сўнг 24 мингдан ортиқ қозоғистонликлар Қирғизистонга кетди north_east

Можародан сўнг 24 мингдан ортиқ қозоғистонликлар Қирғизистонга кетди

Кеча, 10 февраль куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилдилар. 

Сооронбай Жээнбеков Қосим-Жомарт Тўқаев билан Қозоғистоннинг Кордай вилоятидаги вазиятни муҳокама қилиб, Президент Тўқаевга ҳамдардлик билдирган. 

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи номидан Кордай вилоятида рўй берган воқеалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишларини тилаган. 

“Қирғизистон қийин пайтларда қардош қозоқ халқига ёрдам бериб келган ва ёрдам беради”, деган Сооронбай Жээнбеков.  

Қозоғистон Президенти Сооронбай Жээнбековга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этиб, икки давлатнинг яхши қўшничилик, шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари Марказий Осиё минтақасида барқарорликнинг муҳим омили эканини таъкидлаган.

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибидаги истиқболли масалаларни ҳам муҳокама қилганлар. 

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув бошланган. Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди.

Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди.  Воқеа жойида ҳукумат комиссияси текширув ишларини олиб бормоқда.

Тартибсизликлар вақтида 47 киши ҳибсга олинган.

Воқеалардан сўнг, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Жамбил вилояти ҳокими Асқар Мирзахметовни ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбай Жээнбеков Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг