Зеленскийнинг собиқ ҳамкасби вафот этди

Олам

image

Украиналик машҳур телебошловчи Руслана Писанка Германияда 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Писанка Украинада уруш бошланганидан кейин Германияга жўнаб кетган. Ўлимига узоқ давом этган оғир касаллик сабаб бўлган.

Руслана Писанка 1965 йил 17 ноябрда Киевда туғилган ва 1995 йилда Киев давлат маданият институтининг режиссёрлик бўлимини тамомлаган. 

Руслана Писанка — украиналик актриса ва телебошловчи. “Женский клуб”, “Танцы со звездами” телелойиҳалари ва бошқа кўплаб дастурларда иштирок этган. 

2008 йилда у амалдаги Президент Владимир Зеленский билан биргаликда Интер телеканалида “Служебный романс” реалити-шоусини олиб борган. Россия, Украина, Польша ва Голландияда суратга олинган бир қанча фильмларда рол ижро этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Руслана Писанка

Баҳолаганлар

838

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг