Зеленский тўртта ҳудуддаги УХХ бошқармаси бошлиқларини ишдан олди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат Хавфсизлик хизмати (УХХ) нинг Киев шаҳри ҳамда Киев, Тернополь ва Львов вилоятлари бошқармалари раҳбарларини ишдан бўшатди. Тегишли фармонлар давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

Шундай қилиб, Президентнинг 575/2022-сонли қарор билан Артем Бондаренко Львов вилоятидаги УХХ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва 578/2022-сонли қарор билан у Киев ҳамда Киев вилоятидаги УХХ бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

576/2022-сонли фармони билан Сергей Заяца Хавфсизлик хизматининг Киев ва Киев вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан, 577/2022-сон қарор билан эса Юрий Борейчук Тернополь вилоятидаги УХХ раҳбари лавозимидан озод этилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Зеленский Бош прокурор Ирина Венедиктова ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Иван Бакановни ишдан олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг