Зеленский Озарбайжонда! Президентлар ҳудудий яхлитлик масаласида “дардлашди”

Олам

image

Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский кеча, 17 декабрь куни давлат ташрифи билан Озарбайжонга борди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев номидан Президент Зеленский ва унинг рафиқаси Елана Зеленская шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди. Унда Озарбайжон бириннчи вице-президенти, биринчи хоним Меҳрибон Алиева ҳам иштирок этган. 

“Бугун биз икки томонлама алоқаларни кўриб чиқдик. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд.  Ишончим комилки, ташрифингиз давомида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, дейди Президент Алиев. 

Давлат раҳбарлари “Украина маҳсулотлари” марказий комплекси ва Озарбайжон-Украина ишбилармон доираларининг бизнес-форумининг очилиш маросимида иштирок этди. 

“Озарбайжон минтақада хавфсизлик ва ҳамкорлик тарафдори.  Аммо минтақанинг энг оғриқли муаммоси  – Арманистон-Озарбайжон Тоғли Қорабоғ можароси ҳалигача ҳал қилинмаяпти. Арманистон томонидан олиб борилган ҳарбий тажовуз натижасида Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизи – бизнинг тарихий диёримиз бўлган Тоғли Қорабоғ ва унга туташ бўлган еттита минтақа босиб олинди, ушбу ҳудудларда этник тозалаш сиёсати олиб борилди. 

Можаро муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган тўртта резолюцияда Арманистон қуролли кучларининг Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларидан тўлиқ ва сўзсиз чиқарилиши талаб этилади. Худди шундай резолюциялар Қўшилмаслик ҳаракати, ЕХҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европа Парламенти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қабул қилинди. 2018 йил июль ойида Европа Иттифоқи ва Озарбайжон ўртасидаги шериклик устуворликлари тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва чегараларининг дахлсизлигини қўллаб-қувватлади”, дея сўзларида давом этган Илҳом Алиев.. 

Қабул маросимида Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский ҳам сўз олиб, Президент Илҳом Алиевга миннатдорлик билдирган. 

Аввало, Озарбайжон Республикасига расмий ташриф буюриш таклифи учун чин қалбимдан миннатдорман. 

Мен илгари бу ерда бўлганман, аммо бу Озарбайжонга янги мақомдаги биринчи ташрифим. Мамлакатингизга келарканман, унинг гўзаллиги ва бетакрор хилма-хиллиги, энг муҳими,  озарбайжонларнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. 

Украина ўз эркинлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш заруратига дуч келмоқда. Биз давлатимизнинг тинчлиги ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз. Афсуски, Озарбайжон ҳам таҳдидларга дуч келди ва ўз ҳудудий яхлитлигини тиклашга интилди. Аммо,  аминманки, давлатларимиз ушбу синовлардан муваффақиятли ўтади. Узоқ кутилган тинчлик ҳам Украинада, ҳам Озарбайжон ерларида ғалаба қозонишига ишонаман. 

Бугун бўлиб ўтган музокаралар Украина ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларга янги туртки бериш учун муштарак ҳаракатлар ва сиёсий ирода эканлигини тасдиқлади. Бунинг учун бизда катта имкониятлар ва ажойиб истиқболлар бор”, деган Зеленский. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Владимир Зеленский Украина-Озарбайжон

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг