Зеленский Эрдўғаннинг ёрдамидан умидворлик оҳангида табрик йўллади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўғанни Туркия миллий байрами – Республика куни муносабати билан табриклади. 

Украина раҳбари ўзининг Twitter’даги саҳифасига украин ва турк тилларида тегишли табрикни жойлаштирди.  

“Туркия ва унинг Президентини Туркия Республикасининг 99 йиллиги билан табриклайман. Дўст турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман. Ишонаманки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Қора денгиз минтақасига тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни қайтаради”, дейилади табрикда.  

Республика куни Туркияда миллий байрамдир. 1923 йилдан буён ҳар йили 29 октябрда Туркия Республикасининг эълон қилиниши шарафига нишонланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг