Запорожьеда “референдум”га тайёрланаётган “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати қароргоҳи портлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия қўшинлари назорати остидаги Запорожье вилоятининг Мелитопол шаҳрида “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати штаб-квартирасида портлаш содир бўлди. Ҳаракат босиб олинган ҳудудларнинг Россияга қўшилиши учун референдумга тайёргарлик кўриш билан шуғулланади. Бу ҳақда вилоятнинг Россия Федерацияси назоратидаги маъмурияти раҳбари Владимир Рогов маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Рогов воқеани “террор ҳужуми” деб атади ва бунда Украинани айблади.

Портлаш факти ҳақидаги маълумотни Мелитопол мэри Иван Федоров ҳам тасдиқлаган. У ўз хабарида шикастланган бинони “Ягона Россия”нинг бош қароргоҳи деб атаган.

“Псевдореферендумдан бир қадам узоқлашиш”, деб изоҳ берган у.

Украина ҳарбийлари ҳодисага изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг