Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиб, 300 дан ортиқ бемор ўлгани ростми? Вазирликлар изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида Covid марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган.

Мазкур хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўрганиш учун QALAMPIR.UZ мухбири Соғлиқни сақлаш ва Энергетика вазирликлари Матбуот котиблари билан боғланди.

Соғлиқни сақлаш вазири Матбуот котиби Фурқат Санаев бу маълумот ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини таъкидлади.

“Бундай воқеа бўлмаган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган. Касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилинган бир вақтда бундай бўлиши ақлга сиғмайди”, деди ССВ вакили.

Ўз навбатида, Энергетика вазирлиги Матбуот котиби Сабина Сагадеева ҳам Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонаси электр энергияси таъминотидан узилиб қолганини рад қилди. Вазирлик тез орада бу бўйича расмий муносабат билдиришини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Зангиота юқумли касалликлар шифохона жорий йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган. Шифохона янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Тиббиёт муассасасида электр энергиясидаги узилишларни инобатга олиган ҳолда генераторлар ҳам ўрнатилган бўлиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

2112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг