Зангиота махсус шифохонаси қурилишида ҳатто шифокорлар қатнашган

Жамият

image
0:00
0:00
download

Зангиота махсус шифохонаси қурилишида, ҳатто мебелларни жойлаштиришда шифокорлар иштирок этган. Бу ҳақда, 1-Зангиота махсус шифохонаси директори ўринбосари Олимжон Исхаков QALAMPIR.UZ учун берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тиббиёт ходимларини (Зангиотадаги назарда тутилган–таҳр) коронавирус билан курашишга тайёр эмас эди, деб айтиш нотўғри. Коронавирус 15 март куни бошланган бўлса, ҳатто қурилиш ишларида ҳам шифокорлар қатнашди”, дейди Олимжон Исхаков.

Мутахассис, шунингдек, Зангиотада ишлаган шифокорлар ойлик маошларини ололмагани ва кун давомида ишлашга мажбур бўлгани тўғрисидаги миш-мишларга тўхталиб ўтди. 

“Бошидан ҳамма маошини тўлиқ олган. Вазирлар Маҳкамасининг қатор протоколлари чиқди. Айнан шу протокол асосида шифокорларнинг иш соати 12 соат деб белгиланган. Шифохонада  ҳар хил вазият бўлади ва шу вақтда шифокорлар тайёр туриши керак. Биз оқ халат кийдикми, демак жавобгармиз. Беморга ёрдам бериш керак бўлган вақтда, иш вақтимиз тугади, деб кетиб қолиш кийган оқ халатимиз ва ичган қасамёдимизга зид”, дейди Олимжон Исхаков.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг