“Ювентус” “Реал”да сўнаётган юлдузни сотиб олмоқчи

Спорт 5052
image

Италиянинг “Ювентус” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Эден Азарга қизиқиш билдирмоқда.

“Ювентус” клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, бош мураббий Массимилиано Аллегри жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Бу йўлда у клуб раҳбариятига бельгиялик форвардни таклиф қилган. Клуб уни сотиб олиш имконияти билан икки йилга ижарага олишни режа қилмоқда. “Tutto Juve” нашри эса клуб ва футболчининг аллақачон шахсий келишувга эришгани ҳақида хабар бермоқда.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Азар Ла Лиганинг 7 ўйинида майдонга тушиб, битта гол ҳамда битта ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик форвард Мадрид клубига “Челси”дан келиб қўшилган эди. Лондон клуби сафида у 7 мавсумда жами 352 та ўйинда 110 та гол ҳамда 92 та ассист амалга оширган бўлса, “Реал”даги 2 мавсумда 51 та ўйинда 5 та гол ва 9 та ассист қилган. Айни дамда у оғир жароҳатидан тикланмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 2.9
t
×