“Ювентус” “Ливерпуль” ҳужумчисини харид қилмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клуби 2023 йилнинг июнида эркин агентга айланиши мумкин бўлган “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирминони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Tuttojuve” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби 30 ёшли бразилиялик футболчи учун 23 миллион евро таклиф қилган. Бироқ мерсисайдликлар Фирминони сотиш зарурлигига шубҳа қилишмоқда. Шу боис “Ювентус” яқин кунларда трансфер пулини ошириши мумкин.

Қайд этиш жоизки, “қизиллар” ёзги трансфер ойнасида “Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан шартнома имзолади. Албатта, Клопп 80 миллион еврога харид қилган футболчисини захирада ушлаши эҳтимолдан йироқ. Қолаверса, Фирмино асосий таркиб учун курашда Диогу Жотага ҳам имкониятни бой бераётган эди. Шу сабабли Роберто “Ливерпуль”ни тарк этишга қарши бўлмаслиги мумкин.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Роберто Фирмино Англия Премьер лигасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали бразилиялик футболчини 32 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг