“Ювентус”га қарши баҳс олдидан “Челси”да жиддий йўқотиш мавжуд

Спорт 2077
image

Бугун, 28 сентябрь куни ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида “Ювентус” “Челси” билан баҳс олиб боради. Лондон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, “Аристократлар” асосий ўйинчиларидан бири Нголо Канте бир муддат жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади.

Хабарларга кўра, франциялик футболчи оёқ соҳасида бироз муаммоларга дуч келган ва “Челси”нинг Чемпионлар Лигасидаги “Ювентус”га, АПЛдаги “Саутгемптон”га қарши ўйинларида майдонга туша олмайди.

Маьлумот учун, футболчи клубнинг кечаги жамоавий машғулотларида ҳам қатнашмаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×