“Ювентус” ҳужумчиси 40 минг еврога жаримага тортилди

Спорт 1862
image

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Федерико Бернардески 11 нафар ишчини ноқонуний ишлатгани учун жаримага тортилди.

Россиянинг “Soccer” нашри хабар беришича, Марина ди Каррара шаҳридаги “Amare Holi” соҳилида футболчига тегишли бўлган клубда 11 нафар ишчи ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний ишлаётгани аниқланган. Шу туфайли, Бернардески маъмурий жавобгарликка тортилган.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи бу қоидабузарлиги учун 40 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, пляж фаолияти айни дамда тўхтатиб қўилган.

Ҳаммаси бўлиб, пляжда 16 киши ишлаган ва улардан фақат бештасида барча керакли ҳужжатлар бўлган. Газетанинг ёзишича, 11 нафар ноқонуний муҳожир официант, бармен ва идиш ювувчи вазифаларида ишлаган.

Кейинчалик, Бернардески полиция маъмурларига ишчиларни қонуний тарзда ишлатишга ваъда берган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 2.9
t
×