“Юргандик 27 йил ҳеч нарса гапирмай”. Икромов камбағаллик масаласига тўхталди

Интервью

Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов журналистлар билан учрашувда камбағаллик тушунчаси узоқ вақт тан олинмагани ва энди бу ҳақда тизимли ишлар олиб борилиши ҳақида гапирди.   

Қамариддин Шайхов, QALAMPIR.UZ бош муҳаррири:

“Коронавирус пандемияси вақтида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида “Саховат ва кўмак” фонди тузилди. Бошимизга иш тушганда ҳар сафар битта фонд очаверамизми? Бунинг тизими нега йўқ?”

Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси: 

“Бу фондларнинг барчаси аҳолининг ночор, эҳтиёжманд қатламига ёрдам бериш мақсадида ташкил қилинган. Биз мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди. Биз бу даврда ҳеч қачон “камбағал, ночор” сўзларини ишлатганмиз. 2017 йилда давлатимиз раҳбари Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристен Лагард билан учрашган эди. Шунда ҳайрон қолганман. Президентимиз мамлакат аҳолисининг катта қисми камбағалликдан қийналишини айтган. 

Ўтган ишлар ҳам босқичма-босқич бўлиб келаётган тизимдир. Биз бу масалада 1-2 маротаба ишлатиб фойдаланганмиз. Лекин “камбағал” сўзларини ишлатмаганмиз. Кичик ҳисобда дегандек айтган бўлишимиз мумкин, лекин 5 миллион аҳоли, деб ҳеч қачон айтмаганмиз. Афсуски, 1995-96 йилларда бунчалик меҳнат мигрантлари йўқ эди. Бу рақамни сиз қачон билдингиз? Биз билсак ҳам, айтолмаганмиз. Хужжатларда эса умуман йўқ эди. 

Европа каби давлатларда эса бундай фондлар, марказлар минглаб мавжуд. “Сабр” деган марказлар бизда ҳам бор. Лекин тизимли ишлаш бўйича январда Президентимиз айтганда, ҳаммамиз лол қолдик. Юргандик 27 йил ҳеч нарса гапирмай, яна 30 йил юраверамиз деб юрсак бўларди. Йўқ, аксинча, бу масалани кўтардик. Қачон тизимли ишлайди, деб тўғри савол бердингиз. Худо хоҳласа бу тизимли ишлаб кетса, мана тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди бўлади".


Мақола муаллифи

Теглар

Адҳам Икромов

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг