Юнусободда аҳолининг газ истеъмолига ўрнатилган меьёр бекор қилинди

Жамият

image

Эндиликда Юнусобод туманидаги аҳоли учун табиий газ истеъмолининг базавий меьёри бекор қилинди. Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳолининг аксар қисми карантин сабабли, ўз вақтини уйда ўтказаётганлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" AЖ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги тизим бошланган бўлиб, туман аҳолиси учун табиий газ истеъмолининг базавий меъёри, иситиш мавсумида якка тартибда иситилувчи турар-жой биноси ёки квартирада яшовчи бир абонентга ойига 1000 куб метр, қолган вақтда эса бир абонент учун ойига - 250 куб метр миқдорида этиб белгиланган эди. 

Мазкур базавий меъёрдан ортиқ миқдорда табиий газ истеъмол қилинган ҳолда, ҳисоблаш мавжуд тарифга 1,2 оширилган коэффициент орқали амалга ошириларди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, "Ҳудудгазтаъминот" AЖнинг мамлакатимиз газ таъминоти тизимидаги фаолияти сезиларли даражада кенгайтирилди. 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

газ Юнусобод

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг