ФВВ: Андижондаги портлаш сабабларини ўрганиш бўйича комиссия тузилди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникада портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқди. Унда шундай дейилади: 

26 февраль куни тахминан 10:30 да Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида қозон портлади. Бирламчи маълумотларга кўра, мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига, иситиш қозонининг носозлиги сабаб бўлган. 

Авария натижасида, воқеа жойидан узоқ бўлмаган, флюорография хонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётган Андижон шаҳри 4-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари жабрланган. Аниқланишича, 9-синфнинг 18 нафар ўқувчилари ва уларни кузатиб борган 4 нафар ўқитувчилари енгил жароҳат олган, уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, ўрта даражадаги жароҳатланган икки нафар ўқувчиларга тезкор ёрдам кўрсатилган. Уларнинг ҳам саломатлиги қониқарли даражада.    

Мазкур ҳолат юзасидан содир бўлган вазиятнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда “Ўзтрансгаз” мутахассислари таркибидан иборат комиссия тузилди.    
 


Мақола муаллифи

Теглар

Портлаш Андижон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг