“Юнайтед” ва “Арсенал” “Наполи” ҳужумчиси учун курашади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг трансфери учун курашда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, нигериялик футболчининг трансфери бўйича “Манчестер Юнайтед”нинг асосий рақиби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳисобланади. “Арсенал”нинг келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнаш имконияти катта. “Қизил иблислар” эса ЕЧЛ йўлланмасидан деярли қуруқ қолиб бўлди. Шу сабабли Осимхен “канонирлар” вариантини маъқул кўриши ҳам мумкин

Виктор Осимхен 2020 йил 1 сентябрдан бери “Наполи” сафида тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

“Трансфермаркт” маълумотларига кўра, Осимхеннинг ҳозирги бозор қиймати 60 млн еврони ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Виктор Осимхен “Наполи” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг