Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди

Жамият

image
Қўрқинчли йўллар: 4 ойда неча киши ЙТҲларда ўлгани айтилди north_east

Қўрқинчли йўллар: 4 ойда неча киши ЙТҲларда ўлгани айтилди

Бугунги кунда республикада транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юқорилиги, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганлиги, оқибатда кўплаб инсонларнинг тан жароҳат олиши, энг ачинарлиси, инсонларнинг бевақт вафот этаётганлиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

“Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.

Алоҳида эътибор, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилиб, уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади”, дея таъкидланган вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 2242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. ЙТҲлар натижасида 557 киши ҳалок бўлди, яна 1684 киши жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл ҳаракати

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг