Йўғон ичак саратони ривожланишига сабаб бўлувчи маҳсулот маълум қилинди

Саломатлик

image

Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников қизил гўшт йўғон ичак саратони ривожланишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди. 

Мясников қизил гўштнинг (мол гўшти, қўй гўшти, от гўшти ва бошқалар) ҳаддан ташқари истеъмол қилинишини саратон касаллигининг хавф омилларидан бирига боғлаган. 

“Бу худди ўша машҳур қизил гўшт: колбасалар, сарделькалар, сосискалар”, деган Мясников. 

Мутахассис бу рўйхатга мол гўшти ва қўй гўштини ҳам киритган. 

“Онкологлар тамаки, алкогол ва кимёвий моддалар каби бундай гўштни расман канцероген деб билишади”, дейди шифокор. 

Мясников ичак саратони учун бошқа хавф омиллари қаторига 
ирсият ва ярали колитни киритган. 

Бундан ташқари, шифокор касаллик аломатларининг бошланишини кутишни эмас, балки 50 ёшдан кейин колоноскопия текширувидан ўтиб туришни маслаҳат берган, чунки бу ёшгача касаллик кам учраши таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг