Европанинг машҳур футбол клуби президенти қамоққа олинди

Спорт 8094
image

Бугун, 11 июль куни Португалиянинг “Бенфика” клуби президенти Луис Филипе Виейра фирибгарлик, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бош тортиш жиноятларида айбланиб, уй қамоғига олинди. Бу ҳақда Португалиянинг “Associated Press” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Виейрага нисбатан 3,5 миллион доллар миқдорида жарима пули тайинланган, бундан ташқари, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳам олиб борилиши кўзда тутилган. Луис Фелипедан ташқари клуб раҳбариятнинг яна 3 вакили ҳабсга олинган, улар айни дамда бу жиноятларга алоқадорликларини рад этмоқда.

Маълумот учун, Виейра “Бенфика” клубини 2003 йилдан бери бошқариб келмоқда. У ҳибсга олингач, 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Руи Коста клуб бошқарувини ўз қўлига олди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3
t
×