Европанинг энг қиммат таркибга эга клублар рейтинги янгиланди — “Реал” ва “Барса” пастлади

Спорт 5410
image

“Transfermarkt” портали Европанинг таркиби жиҳатидан энг бой бўлган клублари рейтингини янгилади. Европа 2020 чемпионатидан сўнг, кўп футболчиларнинг нархида ўзгариш кузатилди, бу эса клублар таркибининг нархига таъсир қилмай қолмади. 

Шундай қилиб, Англия Премьер-Лигаси клублари ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Энг юқори поғонани Англиянинг “Манчестер Сити” клуби банд этди. “Шаҳарликлар”нинг умумий таркиби 909 миллион еврога баҳоланди. Иккинчи поғонани эса Англиянинг бошқа бир клуби — “Ливерпуль” эгаллади. Мерсисайдликлар таркибининг умумий нархи 850 миллион еврога яқин бўлди.

“Пари Сен-Жермен” эса кучли учликка кирди — 841 миллион евро. “Туманли Альбион”нинг яна бир клуби “Челси” тўртинчи ўринни банд этган бўлса, Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби кучли бешликни якунлаб берди. 

Каталониянинг “Барселона” клуби эса кутилмаганда кескин пастлаб, 7-ўринга тушиб кетди.

Таркиби энг қиммат 10 та клуб билан танишинг:

  1. “Манчестер Сити” — 909 миллион евро;
  2. Ливерпуль” — 847 миллион евро;
  3. ПСЖ — 841 миллион евро;
  4. Челси” — 818 миллион евро;
  5. Реал” — 790 миллион евро;
  6. Бавария” — 744 миллион евро;
  7. Барселона” —  702 миллион евро;
  8. Манчестер Юнайтед” — 695 миллион евро;
  9. Атлетико” — 656 миллион евро;
  10. Интер” — 602 миллион евро.
Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 3
t
×