Европа футболида катта ўзгариш: клубларни “йиғлатган” қоида бекор қилинди

Спорт 10473
image

UEFA ўз байроғи остида ўтадиган барча турнирларида сафардаги гол қоидасини расман бекор қилди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Ташкилот хабарига кўра, ушбу қарор 2021/22 йилги мавсумдан кучга киради. Шу тариқа, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва UEFA’нинг бошқа турнирлари саралаш ва плей-офф баҳсларида икки ўйин натижасига кўра, ҳисоб тенглашган тақдирда, жамоалар қўшимча бўлимларни ўтказишади. 

Бунга қадар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашса, сафарда кўпроқ гол урган жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритар эди. Сафардаги голлар сони ҳам тенг келган тақдирдагина қўшимча бўлимлар ишга солинарди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 599
Рейтинг: 2.9
t
×