Европа аҳолисини қириб юборган вабо Мўғулистонда аниқланди. Мамлакат карантинга олинди

Олам

image

Россия билан чегарадош Ғарбий Мўғулистонда бубон вабоси касаллиги қайд этилди. Шу сабаб мамлакатда номаълум муддатгача давом этадиган карантин эълон қилинди.

Бубон вабосининг вируси икки нафар маҳаллий эркакдан ва аёлдан топилган. Касалликнинг бошланишидан олдин, улар иккаласи ҳам инфекция манбаи бўлиши мумкин бўлган суғур гўштини истеъмол қилишган.

Касаллар шифохонага ётқизилган. Аёлнинг аҳволи оғир, дея ҳисобланмоқда.

Таъкидланишича, касалликдан олдин у жуда кўп одамлар билан алоқа қилган. Инфекция билан зарарланган 460 киши бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Хитойнинг шимолида бубон вабоси билан тўртта юқтириш ҳолати қайд этилган. Барча беморлар Ички Мўғулистон деб номланган автоном ҳудудда истиқомат қилишган. Расмийлар Россия ва Хитой чегарасида назоратни кучайтиришга қарор қилишди.

Бубон вабоси – одамга инфекцияга чалинган бурганинг чақиши натижасида, шунингдек, касал ва ҳаводан тушган томчилар орқали юқиши мумкин. Беморлар антибактериал дорилар билан даволанади, аммо кўп нарса беморнинг аҳволига боғлиқ. Касалликнинг кеч босқичини даволаш анча қийин.

Айнан мана шу вабо XIV асрда Европанинг ярим аҳолисини қириб юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мўғулистон

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг