Евро-2020. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Спорт 2875
image

Кеча, 3 июль куни Евро-2020 чорак финалидан ўрин олган энг сўнгги учрашув бўлиб ўтди ва кейинги босқичга йўл олган тўрт жамоа номи ҳам маълум бўлди.

Марказий қарама-қаршиликда турнир фаворитларидан бири бўлган Бельгияни мағлуб этган Италия, Швейцарияни пенальтилар сериясида енгган Испания билан тўқнаш келади. Украинани қийинчиликсиз турнирдан чиқариб юборган Англия эса мусобақани икки мағлубият билан бошлаганига қарамай, шу босқичгача етиб келган Данияни қабул қилади. 

Марказий учрашув сифатида Италия – Испания баҳси кўрилмоқда. Ушбу ўйин 6 июль куни, Тошкент вақти билан 23:50 да старт олади. Англия – Дания қарама-қаршилиги эса 7 июль куни соат 23:50 да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, мусобақанинг финал учрашуви 11 июль куни 23:50 да Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×